Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Ғишт-кўприк” Чегара Назорат Дивизионида 5 та мухим ташаббус ижроси

“Ғишт-кўприк” Чегара Назорат Дивизионида 5 та мухим ташаббус ижроси

11 сентябрь 2019, Среда
51
0

   Давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш, бунда, ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига алоҳида урғу бериш мақсадида илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни кенг тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 28 август куни институт профессор-ўқитувчилари, жумладан, “Йўл хўжалиги иқтисодиёти ва уни ташкил этиш” кафедраси доценти С.Юлдашева, доцент И.Рахимбердиев, катта ўқитувчи Р.Умарова ҳамда ассистент Б.Ғиёсидиновлар Тошкент вилояти “Ғишт-кўприк” Чегара Назорат Дивизиони ҳарбий хизматчилари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

    Тадбир давомида доцент С.Юлдашева, доцент И.Рахимбердиев ҳамда ассистент Б.Ғиёсидиновлар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий шунингдек, таълим соҳасида яратилган кенг имкониятлар, бу борада Президентимизтомонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусининг мазмун-моҳияти хусусида ҳарбий хизматчиларга маълумотлар билдирилди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки