Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида “Гиёхвандлик– аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик!” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди

“Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида “Гиёхвандлик– аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик!” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди

10 сентябрь 2019, Вторник
60
0

  Сўнги йилларда ҳорижий давлатларда синтетик гиёҳвандлик воситаларини чекиш йўли билан ўз организмини захарлаш кенг миқёсда, айниқса ўсмирлар ва ёшлар орасида, авж олмоқда ҳамда афсуслар билан айтишимиз мумкинки бугунги кунда Ўзбекистонда гиёҳванд моддаларнинг энг кенг тарқалган янги тури — “дорихона гиёҳвандлиги”нинг юзага келмоқда-ки, бу таҳдид келтириб чиқараётган муаммоларнинг жиддийлиги бу борада қайта-қайта сўз юритишимизга сабаб бўлмоқда.


   Ана шундай хатарлардан ўз вақтида ёшларни огоҳ қилиш, уларда таблетка гиёҳвандлигига қарши мустаҳкам иммунитет ҳосил қилиш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институти профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар ўртасида “Гиёхвандлик – аср вабоси, ундан ёшларимизни асрайлик!” мавзусида жорий йилнинг 10 сентябрь куни профилактик тадбир ташкил этилди.


     Профилактик тадбирда Тошкент шаҳар Наркология диспансери Бош шифокор ўринбосари, врач, нарколог, психотерапевт Н.Бабажанова, Миробод тумани МКП СТТШ бўйича хамшира Г.Елахунова, институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Р.Худайберганов, институт шифокори М.Раззоқова ҳамда институт профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар иштирок этишди.

    Тадбирда Тошкент шаҳар Наркология диспансери Бош шифокор ўринбосари, врач, нарколог, психотерапевт Н.Бабажанова сўзга чиқиб, гиёҳвандлик ва бу иллат келтириб чиқарадиган оғир оқибатлар, айниқса айни кунларда тезкорлик билан кенг тарқалиб бораётган “дорихона гиёҳвандлиги” ҳамда бу тур гиёҳванд таблеткалар истемолчилари орасида ёшлар ва ўсмирлар кўпайиб бораётганлиги, шу билан бирга Тошкент шаҳрида ноқонуний психотроп таблеткалар савдосидан катта даромад топаётган нокас инсонлар, бир неча баробар жавобгарликка тортилганига қарамасдан, ўз ишини давом эттираётгани, эндиликда улар ўсмирлардан фойдаланиб ўз ишини давом эттиришга уринаётганлигидан огоҳ бўлиш ва ўз келажагига бефарқ бўлмаслик хусусида сўз юритди.

   Тадбир давомида “Интиҳо ёҳуд йўқликка қараб” видеофильм намойиш этилди ва талабалар томонидан берилган барча саволларга маърузачи статистик маълумотлар асосида тўлиқ ва атрофличажавоблар берди.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки