Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » ҲАМКОРЛИК РИШТАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

ҲАМКОРЛИК РИШТАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

28 август 2019, Среда
207
0

  Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко таклифига биноан 31-июль 1-август кунлари ушбу мамлакатга амалга оширилган расмий ташрифи Ўзбекистон-Беларусь давлатлари мустақиллик тарихида мутлақо янги саҳифа очди.


   Ўзбекистон- Беларусь ҳамкорлиги кейинги йилларда янада фаоллашди. Давлатлараро муносабатлардаги янги муҳит, айниқса, таълим соҳасида яққол акс этмоқда. Бугуни кунда икки мамалакатнинг15 олий таълим муассасаси ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган. Хусусан, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси инситути ва Беларусь миллий техника университети ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномаси таълим соҳасидаги алоқаларимизнинг ўзаро амалий тасдиғи бўлди.

   Имзоланган “2+2” қўшма дастури асосида жорий ўқув йили учун “Автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш”, “Автомобиль транспори, йўл-қуриш машиналари ва жиҳозларининг эксплуатацияси”, “Транспорт иншоотларининг эксплуатацияси”, “Геодезия ва геоинформатика” каби бакалавриат таълим йўналишларига 100 та талаба қабул қилиш мўлжалланган бўлиб, бунда талабалар тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинадилар.


     Ҳамкорликда ташкил этилган қўшма дастур асосида талабалар 1ва 2-босқичларда ТАЙЛҚЭИда, 3 ва 4 - босқичларда БМТУда ўқишни давом эттирадилар. Имзоланган таълим йўналишларига тааллуқли ўқув дастурлари тайёрланган. Яқинда мазкур қўшма таълим дастури асосида ТАЙЛҚЭИда кириш имтиҳонлари ўтказилди. Рус тили, математика ва физика фанларидан бўлиб ўтган тест синовларида БМТУнинг профессор-ўқитувчилари қатнашдилар.

    Ўйлаймизки, таълим соҳасида яхши анъанага айланган ва эришилган келишувлар, албатта, истиқболда ўз самарасини беради.

скачать dle 12.0
Полезные ссылки